Ўзбекистон | 13:50 / 03.12.2019
5398
2 дақиқада ўқилади

Нодавлат архивлар фаолияти ривожлантирилади

Ўзбекистонда “Архив иши тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади. Бу ҳақда 2020 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастури лойиҳасида айтилган.

Қайд этилишича, Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 сентябрдаги ПҚ–4463-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида 2020 – 2025 йилларда архив иши ва иш юритишни янада ривожлантириш дастурининг 1-бандида белгиланган.

Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

нодавлат архивларнинг фаолиятини ривожлантириш;

ҳужжатларини Миллий архив фондида доимий сақлаш ҳуқуқи берилган вазирлик ва идоралар архивларининг мақомини белгилаш;

архив биноларини тасарруфдан чиқаришга бўлган талабларни белгилаш;

ташкилотлар томонидан архив ҳужжатларини давлат архивларига электрон нусхалари билан топшириш мажбуриятини белгилаш;

архив ҳужжатларининг электрон нусхаларини яратиш тартибини белгилаш.

Масъул ижрочилар - “Ўзархив” агентлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар. Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш муддати - 2020 йил 1 март, Қонунчилик палатасига киритишнинг тахминий муддати - 2020 йил 1 апрель.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид