Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида қимматбаҳо автомобиль олиб қочилди
Фото: Тергов департаменти
2019 йил 3 декабрь куни тахминан соат 13:15ларда фуқаро 19 ёшли Ш.Т. Тошкент вилояти Тошкент туманида фуқаро 49 ёшли Б.Н. томонидан қаровсиз қолдирилган “TOYOTA PRADO” русумли транспорт воситасини эшиклари қулфланмаган ва ўт олдириш жойида калити қолдириб кетилганлигидан фойдаланиб, автомашинани бошқариб олиб қочиб кетган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Ш.Т. томонидан олиб қочилган “TOYOTA PRADO” русумли транспорт воситаси ички ишлар ходимлари томонидан техник соз ҳолатда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Дўрмон чорраҳасида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Ш.Т. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган ва ҳимоячи иштирокида сўроқ қилинган.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар, автомашинангиздан тушаётганингизда транспорт воситаси эшикларини қулфлашингизни ва ўт олдириш жойида калитини қолдирмаслигингизни сўраймиз”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
19:24 / 07.04.2026
Тошкент вилоятида болани ухламагани учун ҳақоратлаб, урган тарбиячи ишдан бўшатилди
18:54 / 06.04.2026
Чегарадан кўп миқдордаги гиёҳванд моддалар олиб кирилишига чек қўйилди
07:51 / 02.04.2026
Тошкент вилоятида адвокат 10 минг доллар билан ушланди
16:45 / 16.03.2026