Тошкентда Япония рақамли университети очилиши мумкин

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Токиога ташрифи доирасида Япония ўқув муассасалари ва ташкилотлари раҳбарлари билан қатор учрашувлар ўтказди.
Япония Миллий университетлар уюшмаси ва "Цукуба" университети президенти К.Нагато билан Ўзбекистонда таълим тизимини такомиллаштириш тенденциялари муҳокама қилинди.
Ўзбекистонда саноатнинг турли соҳаларида ва хизмат кўрсатишда малакали ишчиларга ортиб бораётган талабни қондириш учун икки мамлакат таълим ташкилотлари ва муассасаларининг кооперацияси учун истиқболли йўналишлар кўриб чиқилди.
Ўзбекистон олий таълим муассасаларида, Тошкент давлат шарқшунослик институти қошидаги "Цукуба" университетининг Марказий Осиё илмий-тадқиқот маркази мисолида, Япония илмий-тадқиқот марказларини ташкил қилиш ҳамда қўшма таълим дастурларини, шу жумладан талабалар алмашувини, амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Digital Knowledge Co., Ltd. компанияси президенти ва бош директори билан ўтказилган суҳбат чоғида Ўзбекистонда касб-ҳунар ва олий таълим тизимида замонавий япон технологиялари ва ўқитиш услубларини жорий этишнинг дастлабки шартлари кўриб чиқилди – улардан фойдаланишнинг турли схемалари, шу жумладан япониялик ўқитувчилар ва дастурий таъминотнинг инновацион ишланмаларини жалб қилиш орқали рақамли ўқитиш формати муҳокама қилинди. Томонлар Тошкентда Япония билан қўшма рақамли университет ташкил этиш истиқболларини муҳокама қилдилар. Япониянинг бир қатор университетлари билан биргаликда масофавий ўқитиш дастурларини яратиш масаласи алоҳида кўриб чиқилди.
Учрашув якуни билан кўриб чиқилган ташаббусларни муваффақиятли амалга ошириш учун амалий қадамлар муҳокама қилинди: жорий йил декабрь ойида Японияга олий даражадаги ташриф давомида тегишли келишувларни имзолашни кўзда тутган ҳолда, ҳар бир муҳокама қилинган йўналиш бўйича ҳамкорликнинг батафсил концепцияларини ишлаб чиқишни якунлаш мақсад қилиб олинди.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21
-
Саида Мирзиёева Болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан табрик йўллади
Ўзбекистон | 15:10
-
Болгарияда валютанинг еврога ўзгаришига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди
Жаҳон | 15:08
-
«ПСЖ»нинг финалдаги ғалабасидан сўнг Парижда тартибсизликлар юзага келди
Спорт | 13:29
Мавзуга оид

22:02 / 31.05.2025
Японияда интернет тезлиги бўйича янги жаҳон рекорди ўрнатилди

15:32 / 29.05.2025
Ўзбекистонда энди қурғоқчил ерда ҳам шоли етиштирилиши мумкин

19:59 / 28.05.2025
Японияда болаларга ғалати исмлар қўйиш тақиқланди

14:06 / 26.05.2025