Жамият | 14:27 / 05.12.2019
9574
1 дақиқада ўқилади

Навоийда фуқаро маҳалладошини 70 000 долларга «ухлатиб» кетди 

Иллюстратив фото

Навоий вилоятининг Кармана тумани Боғишамол маҳалласида яшовчи фуқаро М.М. маҳалладоши Р.А.га ўз уйини сотишини айтиб, ундан 70 000 АҚШ долларини олган.

Postda.uz’нинг ёзишича, орадан ойлар ўтган, аммо М. М. аҳдида турмаган. Аксинча, қўлга киритган пулни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборди.

Уй олди-сотди жараёнида нотариал идоралар хизматидан фойдаланмаслик, қолаверса, ишонувчанлик, соддалик ана шундай кўнгилсиз воқеага сабаб бўлди, дейилади маълумотда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид