00:31 / 08.12.2019
0
17327

АПЛ. Манчестер дербисида ғалаба қозонган «МЮ» 5-ўринга кўтарилди

Фото: Twitter/PremierLeague

АПЛда 16-турнинг марказий ўйини якунланди. Ўз майдонида ҳамшаҳари «МЮ»ни қабул қилган «Манчестер Сити» 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Аввалига Маркус Рэшфорд 23-дақиқада пенальтидан гол уриб, ҳисобни очди. 29-дақиқада Антони Марсьяль фарқни иккитага оширди. 85-дақиқада Николас Отаменди «Сити»нинг ягона голини урди. Бу ғалабадан сўнг «МЮ» очколари сонини 24 тага етказиб 5-ўринга кўтарилиб олди.

«Манчестер Сити»нинг очколари эса 32 талигича қолди ва Гвардиола жамоаси учинчи ўринда қолди. Эндиликда амалдаги чемпион «Сити» АПЛ етакчиси «Ливерпуль»дан 14 очко ортда қолмоқда.

АПЛ. 16-тур

Манчестер Сити – Манчестер Юнайтед 1:2

Голлар: Отаменди (85) — Рэшфорд (23, пенальти), Марсьяль (29).
Манчестер Сити: Эдерсон, Стоунз (Отаменди, 59), Уокер, Анхелиньо, Фернандиньо, Родри Эрнандес, де Брюйне, Бернарду Силва (Марез, 65), Сильва, Стерлинг, Габриэл Жезус.
МЮ: Де Хеа, Магуайр, Линделёф, Уан-Биссака, Шоу, Лингард, Жеймс, Мактомини, Фред, Марсьяль (Перейра, 74), Рэшфорд.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top