Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР вакили Трампни бесабр ва қари деб атади
КХДРнинг Осиё-Тинч океани ҳудудида тинчлик бўйича қўмитаси раиси Ким Ён Чхоль АҚШ президенти Дональд Трампни қари ва бесабр деб атади.
"Ҳозирда Дональд Трамп қари ва бесабр инсон эканлигини кўриш мумкин", - деди Ким Ён Чхоль.
Унинг қўшимча қилишича, "Трамп КХДР тўғрисида кўп нарсани билмайди ва унинг фуқароларининг йўқотадиган нарсаси йўқ".
"5 декабрь кунги огоҳлантиришимизга қарамасдан, Америка етакчисининг ноўрин ва хавфли гаплари тўхтамади. Агар у шу тарзда давом этадиган бўлса, КХДР давлат кенгаши раиси Ким Чен Иннинг Америка президенти тўғрисидаги фикри ўзгариши мумкин", - деди Ким Ён Чхоль.
7 декабрь куни Дональд Трамп журналистлар билан учрашувда КХДР АҚШдаги бўлажак президент сайловларига аралашмаслигига умид билдирди.
Аммо эртасига ўзининг Twitter саҳифасида "агар Ким Чен Ин душманона ҳаракат қиладиган бўлса, барча нарсадан айрилиши мумкин"лигини ёзди.
Мавзуга оид
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
10:20 / 30.03.2026
КХДР АҚШга етиб бора оладиган ракеталар устида ишлаяпти
08:55 / 26.03.2026