Жаҳон | 23:55 / 09.12.2019
6407
1 дақиқада ўқилади

Янги Зеландияда вулқон отилиши вақтида 5 киши ҳалок бўлди

Янги Зеландиянинг Уайт-Айленд оролида вулқон отилиши вақтида камида 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “РИА Новости” ахборот агентлиги хабар берди. 

Вулқон отилиши вақтида оролда 50 га яқин одам бўлган. Улар орасида янги зеландияликлардан ташқари, хорижий сайёҳлар ҳам бўлган.

Полиция маълумотларига кўра, 18 киши куйиш ва турли оғирликдаги тан жароҳатлари олган. Қурбонлар ва жабрланганлар орасида хорижликлар ҳам бор. Таъкидланишича, оролда яна 27 киши қолаётган бўлиши мумкин.  

Вулқон 3,6 кмдан баландроққа кул отган. 

Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн полиция ва фавқулодда хизматлар фожиадан жабрланган барчага имкони бор ёрдамни кўрсатаётганини таъкидлаб ўтган.

Уайт-Айленд Янги Зеландиядаги ягона фаол вулқон ороли бўлиб, у охирги марта 2012 йил охирида отилган. Ушбу оролга дунёнинг турли бурчакларидан  кўплаб сайёҳлар ташриф буюради.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид