Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Энг китобхон мактаб» лойиҳаси туман танлови
2019 йил 9 декабрь кунида Косон туманида «Энг китобхон мактаб» лойиҳаси ўтказилди. Тадбир доирасида жами 55 минг ўқувчиларнинг ота-оналари 70 мингдан зиёд китоблар олиб беришди.

Жойларда ташкил этилган китоб ярмаркалари лойиҳанинг бир қисми бўлиб, ота-оналар ва ўқувчиларнинг китобга қизиқишларида яна бир омил бўлмоқда. Шунингдек, мазкур лойиҳа Президентимизнинг 4-ташаббусида кўрсатилган вазифаларни ҳам қамраб олишга қаратилган.
«Энг китобхон мактаб» лойиҳаси тадбирида барча мактаблар фаол иштирок этиб, 1-ўринни 72-мактаб, 2-ўринни 27-мактаб, 3-ўринни 67-мактаблар қўлга киритди. Шунингдек, туман ҳокими А. Бойкараев томонидан 3 декабрь «Халқаро ногиронлар куни» муносабати билан имконияти чекланган 115 нафар ўқувчи ҳамда 50 нафар чин етим болаларнинг ҳар бирига 125 минг сўмлик китоблар жамланмаси совға қилинди.



2019 йил туман ҳокимлиги фаоллар залида «Энг китобхон мактаб» лойиҳасининг якуни ва тақдирлаш маросими ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими А.Бойкараев, барча таълим муассаса раҳбарлари ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этишди. Республика ишчи гуруҳи «Энг китобхон мактаб» ташкилотчилари томонидан китобсеварлик тадбири катта таассурот қолдирганини эътироф этди. Туман ҳокими ҳар бир мактабга 1 млн. сўмлик, жами 102 млн. сўмлик китоб совғаларини топширди.
Тадбирда туман ташкилот раҳбарлари, Нуроний жамғармаси раиси ва бошқалар китобнинг ўрни тўғрисида фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:07 / 07.03.2026
Андижонлик қиз келинлик уйига 800 та китобдан иборат сеп билан борди
18:46 / 03.03.2026
Хайрулла Асадов жаримага тортилиб, юзта китоби мусодара қилинди
16:53 / 20.02.2026
Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов “Эркин миллат пойдевори” номли китобини тақдим этди
14:09 / 16.01.2026