Статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси ишлаб чиқилмоқда
11 декабрь куни Давлат статистика қўмитаси ҳамда Жаҳон банки экспертлари гуруҳи кўмагида «Статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси 2020–2025» лойиҳаси бўйича йирик семинар ташкил этилди. Тадбирда Давлат статистика қўмитаси марказий аппарати, Жаҳон банки экспертлари, Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистик тадқиқотлар институти раҳбарияти ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Халқаро амалиётда кўпчилик давлатларда Жаҳон банки ёрдамида «Миллий статистикани ривожлантириш стратегияси» ишлаб чиқилган бўлиб, у барча миллий статистикани ишлаб чиқарувчиларнинг ривожланиш йўналишларини, мамлакатнинг миллий статистика тизимини ҳам ташкилий, ҳам институционал жиҳатдан ривожлантиришга таъсир кўрсатувчи ўрта муддатли ислоҳотларни амалга ошириш йўлларини ўз ичига олувчи стратегик ҳужжат ҳисобланади. Мазкур кўп йиллик стратегия ҳужжат ҳам ички, ҳам мамлакат ташқарисидаги статистика ахборотлари истеъмолчиларининг заруратларини акс эттиради.
Тадбирда берилган маълумотларга кўра, Миллий Стратегияни тайёрлаш жараёни миллий статистика тизимини батафсил баҳолашни кўзда тутади, унинг натижаси бўйича ўрта муддатли истиқболга мақсад ва вазифаларини белгилаган ҳолда янада ривожлантиришнинг аниқ стратегияси, шунингдек, уни самарали амалга ошириш учун ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилади.
Стратегиянинг қабул қилиниши миллий статистиканинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича кўп йиллик дастурлари билан узвий боғлиқликда ривожланиб боришини, статистикани ишлаб чиқарувчилар фаолиятини очиқлик ва ошкоралик даражасини оширишни таъминлайди. Сиёсий қарорлар қабул қилиниши, миллий статистика тизимини жаҳон статистика маконига тизимли равишда интеграциялаш учун сифатли ва ишончли ахборот асосини яратади.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Мавзуга оид

12:08 / 28.12.2021
Orginfo.uz сайти асосчисига оид ИИБдаги иш ёпилди

10:21 / 22.07.2021
Ўзбекистонда ярим йилда 200 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди

20:07 / 13.07.2021
2021 йилнинг олти ойида янги ташкил этилган корхоналар 13 фоизга ўсди

13:06 / 12.02.2021