11:02 / 11.12.2019
0
33103
Реклама

Уч шохли нерв невралгиясини даволашнинг янги услуби энди Ўзбекистонда

Стэнфорд университетидаги Анестезиология ва оғриқ тадқиқотлари институти инсон ҳис қилиши мумкин бўлган энг кучли оғриқ турлари рейтингини тузишди. Рейтингга кўра, уч шохли нервнинг яллиғланиши энг кучли оғриқ берар экан. Бу оғриқни ҳис қилганлар уни 10 балли шкаладан 10 баллга баҳолашган. Аёлларнинг айтишича, бу оғриқ туғруқ вақтидаги оғриқдан ҳам кучлироқдир.

Эндиликда беморлар ушбу касалликдан «Chinobod Fayz Plyus» клиникасининг малакали шифокорлари ёрдамида даволанишлари мумкин.

«Уч шохли нерв невралгияси жуда кучли оғриқ билан кечадиган касаллик бўлиб, беморларда оғриқ бир неча йиллар давом этади. Шу кунгача ушбу касалликда биз неврологлар томонидан консерватив даво муолажалари олиб борилар ва антиконвульсантлар (карбомазепин, финлепсин) билан чекланар эдик. Ушбу таклиф этилаётган жарроҳлик услуби фармакорезистент, яъни ушбу дорилар беморга етарли ёрдам бермаган ҳолатларда жуда самарали бўлиб, ўзининг наркозсиз, тиғсиз ва тез оғриқдан халос этиши билан ажралиб туради. Асосийси, уч шохли нерв невралгияси кекса ёш беморларда учрагани боис, бу жарроҳлик амалиётида ёшга хос чекловлар қўйилмайди», - дея таъкидлаб ўтди Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош неврологи Мажидова Ёқутхон Набиевна 2019 йил 6 декабрда ўтказилган хорижий олимлар иштирокидаги неврологлар республика анжуманида. Ушбу янги инновацион даволаш услуби хақида анжуман иштирокчиларига ҳам батафсил маълумотлар берилди.

Мажидова Ёқутхон Набиевна

Уч шохли нерв невралгиясининг клиник намоён бўлиш белгилари

Кўп ҳолларда уч шохли нерв невралгияси тиш оғриғи сингари намоён бўлади. Даставвал бемор тиш оғридан шикоят қилиб стоматологларга мурожаат қилади, врач оғиз бўшлиғини текширувдан ўтказади, лекин оғриқ давом этади. Айрим ҳолларда беморнинг қистови билан соғлом тишлар ҳам олиб ташланади.

Шунга қарамай оғриқ бошқа тишларда пайдо бўлади. Оғриқ чидаб бўлмас даражага етади, бу худди беморнинг юз қисмига электр токи ургандек намоён бўлади. Тишларни тозалаш, овқатланиш, совуқ ҳаво ва ҳатто гаплашиш ҳам оғриқни қўзғатиб юборади.

Бемор оғриқлардан қўрқиб қолади, оғриғим бошланиб қоладими деб доим қўрқиб туради. Оғриқ қаттиқ бўлган вақтларда бемор юзининг оғриқ бўлаётган қисмини қаттиқ босишга, оғриқни пасайтиришга ҳаракат қилади.

Баъзан юздаги оғриқларга оғиз бўшлиғи ва тилдаги оғриқлар ҳам қўшилади. Кўпинча беморлар кетма-кет бир нечта соғлом тишларини ҳам олдириб юборишади ва шундан сўнг невропатолог қабулига келишади.

Уч шохли нерв невралгиясини даволаш

I. Консерватив услубда даволаш:

Уч шохли нерв невралгиясини даволашнинг консерватив босқичида асосан антиконвулсантлар қабул қилинади: карбамазепин (финлипсин, карбалекс). Даволашнинг кейинги босқичларида габапентин (габагамма, тебантин) ёки прегабалин (лирика) каби дори воситалари қўлланилади. Лекин вақт ўтиши билан ушбу дори воситалари ҳам оғриқни етарли миқдорда пасайтира олмай қолади. Бундай ҳолатларда бемор жарроҳлик йўли орқали даволанади.

II. Жарроҳлик услубида даволаш:

Ҳозирги кунда замонавий тиббиётда икки хил услубдаги жарроҳлик амалиётлари кенг тарқалган.

1. Уч шохли нерв илдизининг микроваскуляр декомпрессияси.

Ушбу жарроҳлик услубида орқа бош суяги асоси чуқурчаси трепанацияси амалга оширилади. Уч шохли нерв илдизчалари, юқори ва пастки олдинги мияча артериялари ва юқори тошсимон вена ревизияси амалга оширилади. Нерв илдизчаси қон томирлар томонидан босилиши аниқланган ҳолатда махсус болишча қўйилиб нерв илдизчаси босилишига барҳам берилади.

Бироқ нерв ва қон томир компрессияси ҳар доим ҳам касалликнинг сабаби ҳисобланавермайди, бундан ташқари оғир соматик паталогияга чалинган ва кекса ёшли беморларда ушбу жарроҳлик амалиётини ўтказишни имкони бўлмайди.

2. Бундай ҳолат беморлар учун иккинчи услуб қўлланилади. Бу ҳозирги кунда дунёнинг етакчи нейрожаррроҳлик клиникаларида кенг қўлланилиб келинаётган уч шохли нерв невралгиясини радиотўлқинли денервация қилиш услуби ҳисобланади.

Бу услуб энг самарали, бошқарилувчан ва жиддий асоратга эга бўлмаган услуб ҳисобланиб, бунда ҳеч қандай тиғсиз ва наркозсиз кичкина 3 мм лик овал тешиги орқали нейрожарроҳлар махсус электрод ёрдамида керакли жойга етиб боришади ва бемор билан мулоқот қилган ҳолда уч шохли нервнинг зарурий шохини топиб, радиотўлқин ёрдамидан уч шохли нервнинг фақат оғриқ бўлаётган шохининг сезувчанлиги пасайтирилади.

Жарроҳлик амалиётининг барча босқичи ренгтген назорати остида ўтказилади ва ҳеч қандай жиддий асоратга эга эмас. Беморга шу куннинг ўзида уйига рухсат берилади.

Радиотўлқинли денервация услуби физик биологик принципларга асосланган бўлиб, биологик тўқималардан ультра юқори частотали радиотўлқин ўтган вақтда иссиқлик энергияси ажралиб чиқади. Керакли жойга генераторга уланган изоляцияланган электрод ёрдамида етиб борилади.

Услубнинг афзаллик тарифидан бири, уч шохли нерв илдизчалари радиочастотали деструкциясининг тўлиқ бошқарувчанлиги бўлиб, актив электроддаги махсус термодатчик орқали температура тўлиқ назорат қилинади.

Муолажа самараси бевосита операция якунида амалга ошади. Маҳаллий оғриқсизлантириш остида ўтказилувчи бу муолажа беморнинг қисқа муддатда тикланиши, оғриқларнинг узоқ йиллар давомида ёки умуман бўлмаслигига олиб келади. Ривожланган давлатлар тажрибасида ушбу даволаш усули самарадорлиги 85% дан ортиқни ташкил этади.

«Chinobod Fayz Plyus» клиникасида ушбу радиотўлқинли денервация услубида уч шохли нерв невралгиясидан азият чекаётган беморларни самарали даволаш йўлга қўйилган.

Агар сизнинг ёки яқинларингизнинг уч шохли нерв невралгияси билан боғлиқ муаммоси бўлса, «Chinobod Fayz Plyus» клиникасининг малакали шифокорлари ёрдамида дарддан фориғ бўлинг. Ушбу клиникада сизни йиллар мобайнида қийнаб келган юзингиздаги оғриқлардан саноқли дақиқаларда халос бўлишингиз мумкин.

«Chinobod Fayz Plyus» клиникаси манзили қуйида келтирилган.

Манзил: Андижон вилояти, Балиқчи тумани, Чинобод шаҳарчаси

Телефонлар: +99891 609 56 41, +99874 322 10 40

Сайт: www.fayzplyus.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top