ХДП вакили: «Ўзбекистоннинг 25 йиллик таълим дастури хато эди»
Сиёсий партиялар вакиллари иштирокида суратга олинаётган «Демократик дебат» ток-шоусининг 10 декабрь кунги сонида Ички ва ташқи миграция, хусусан, меҳнат муҳофазаси, ҳуқуқий ҳимоя ва мигрантларнинг пенсия таъминоти масалалари муҳокама қилинди.
Унда Халқ демократик партияси вакили сифатида сўзга чиққан Боймурод Юсупов мамлакат ёшлари ичида мигрантлар сонининг ошиб боришини ўтган даврда таълим тизими учун танланган миллий дастурнинг хато бўлгани билан изоҳлади.
«Таълим учун танланган дастур хато эди. Бунинг учун давлатнинг миллиардлаб пули кетди. Натижада уч йил коллежда ўқиган болани ота-она мажбур бўлдики, 3 ойлик курсларда қайта ўқитишга.
Давлатнинг шунча катта маблағи сарфланиб, 3 йилда берилмаган билимни 3 ойда хусусий курслар берарди.
Ўзингизга савол беринг, бугунги кунда Ўзбекистонда қанчадан-қанча илмий ишлар ёзилиб, докторлик диссертациялари ёқланади. Лекин уларнинг қанчаси саноат, ишлаб чиқариш ва ҳаётга татбиқ қилинаяпти? Демак бу тўғридан-тўғри таълим билан боғлиқ. Агар мана шу илмий янгиликлар таҳлил қилинганда эди, биз интеллектуал салоҳиятли давлатлари қаторида бўлардик», дея Боймурод Юсуповнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Аввалроқ Марказий сайлов комиссияси аъзоси Шерзод Қудратхўжаев сиёсий партияларнинг сайловолди ташвиқоти жараёнига эътиборсизлигини танқид қиларкан, Ўзбекистон 25 йил давомида партиясизлик шароитида яшаганини таъкидлаган эди.
Мавзуга оид
10:30 / 21.09.2024
USAID Ўзбекистонда таълимни қўллаб-қувватлаш учун қўшимча маблағ ажратди
10:40 / 13.09.2024
Қатар ўзбекистонлик талабалар учун таълим грантлари сонини кўпайтириши мумкин
19:16 / 11.09.2024
Ҳар бир камбағал оиланинг камида бир аъзоси олий маълумотли бўлиши учун шароит яратилади
21:41 / 06.09.2024