Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов Ватикан вакили билан учрашди
Фото: ТИВ ахборот хизмати
2019 йилнинг 11 декабрь куни бугун Рим шаҳрига келган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ватиканнинг давлатлар билан муносабатлар бўйича котиби, архиепископ Пол Ричард Галлахер билан учрашди.
Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Ўзбекистон ва Ватикан ўртасидаги ҳамкорликка оид қатор масалаларни муҳокама қилдилар.
1992 йил октябр ойида бошланган икки томонлама муносабатларнинг динамик кўриниши мамнуният билан қайд этилди. Таъкидланганидек, Ўзбекистондаги миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик, биргаликда жамланган ҳамкорлик тажрибаси давлатлараро алоқаларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Давлат раҳбарларининг мулоқоти ва бошқа даражадаги доимий алоқалар Ўзбекистон ва Ватикан ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини белгилаш ва уларга эътибор қаратиш имконини бериши таъкидланди.
Суҳбат чоғида икки томонлама ва халқаро кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди, дейилади ТИВ хабарида.
Мавзуга оид
12:44 / 23.01.2026
Абдулазиз Комилов Тинчлик кенгашига қўшилиш сабабларини изоҳлади
16:44 / 16.11.2025
“Янги геосиёсий минтақа туғилди” – Абдулазиз Комилов Озарбойжоннинг форматга қўшилиши ҳақида
12:20 / 24.10.2025
“Мана сизга кўп векторли сиёсатнинг натижаси” – Абдулазиз Комилов Европа билан имзоланган битим ҳақида
17:52 / 14.07.2025