12:11 / 12.12.2019
0
9433

Бухородаги лицей ётоқхонасида ўқувчи калтакланди

Жорий йилнинг 2 декабрь куни соат 19:00да Бухоро вилояти Когон шаҳрида яшовчи 1992 йилда туғилган фуқаро Ф.Р. Б.Нақшбанд кўчасида жойлашган Бухоро Тиббиёт институти қошидаги Академик лицей ётоқхонасида ўзаро жанжал оқибатида вақтинча шу ётоқхонада яшовчи, 1-курс ўқувчиси 2003 йилда туғилган фуқаро Д.Н.нинг қорин қисмига уриб-тепиб жароҳат етказган.

Ички ишлар вазирлиги хабарида айтилишича, натижада жабрланувчи касалхонага ётқизилган. Ф.Р. ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top