Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон - Италия саммити ўтказилади
2019 йилнинг 11 декабрь куни Рим шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Италия Республикаси бош вазирининг дипломатик маслаҳатчиси, элчи Пьетро Бенасси билан учрашди.
Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, аввало, савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳалар муҳокама қилинди.
Бўлажак Ўзбекистон-Италия саммитига тайёргарлик юзасидан фикр алмашилди, унинг мазмунли қисми ва шартномалар лойиҳалари батафсил кўриб чиқилди, дейилади маълумотда.
Бундан олдин, Абдулазиз Комилов Ватикан вакили билан учрашгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
11:00 / 10.06.2026
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
22:05 / 29.05.2026
Италия ҳукумати Сицилия мафиясининг миллионлаб евро активларини мусодара қилди
09:00 / 22.05.2026
Абдулазиз Комилов Хорватия бош вазири билан музокара ўтказди
08:53 / 19.05.2026