Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Нагоя шаҳри мэрини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 декабрь куни Япониянинг Нагоя шаҳри мэри Такаси Кавамурани қабул қилди.
Давлат раҳбари Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатлари изчил ривожланаётгани, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, банк-молия, илмий-техник ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик кенгайиб бораётганини қайд этди. Бугунги учрашув Ўзбекистон делегациясининг Японияга расмий ташрифи арафасида ўтаётгани таъкидланди.
Нагоя шаҳри Япониянинг энг йирик саноат ва илмий марказларидан бири бўлиб, у билан ҳамкорлик турли ўзаро манфаатли дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш учун кенг истиқболларни очади.

Таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги шериклик, жумладан, 2010 йилда Тошкентда очилган Нагоя университети ваколатхонаси кўмагида ривожланиб бораётгани юксак баҳоланди.
Учрашувда автомобилсозлик, шаҳарсозлик, тўқимачилик, юқори технологиялар, инновациялар, туризм ва бошқа йўналишларда яқин ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Тошкент ва Нагоя шаҳарлари ўртасида имзоланиши кутилаётган ҳамкорлик тўғрисидаги битим, шунингдек, пойтахтда Юқори технологиялар паркини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш, шубҳасиз, узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли шерикликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.
Нагоя Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги ҳамкорлик учун кўприк бўлишига ишонч билдирилди.

Истиқболли дастур ва лойиҳаларни амалга оширишни илгари суриш мақсадида «йўл харитаси»ни ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
16:03 / 12.07.2024
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ярмини туман бюджетида қолдириш масаласи кўриб чиқилади
14:15 / 12.07.2024
Қувасойдаги 12 минг гектар ери бўлган 616 та фермернинг ер солиғи ярмига камайтирилади
14:08 / 12.07.2024
“Камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя Ижтимоий ҳимоя агентлиги тизимида бўлади” – президент
08:25 / 12.07.2024