17:00 / 12.12.2019
0
17968

Тошкент шаҳар бюджети лойиҳаси эълон қилинди

Фото: LiveJournal

Тошкент шаҳар 2020 йилги маҳаллий бюджети тасдиқланади. Тегишли ҳужжат лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

“2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунга асосан 2020 йилда:

а) Қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар шаҳар бюджети ҳамда туманлар бюджетлари ўртасида тақсимланади:

якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилишдаги акциз солиғи;

айланмадан солиқ;

айрим товарларнинг чакана савдосига бериладиган ҳуқуқ учун ундириладиган йиғимлар;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

б) Шаҳар бюджетига қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар тўлиғича ўтказилади:

электр станциялари томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда давлат божлари (патент божи ва лицензия берганлик учун давлат божларидан ташқари);

қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган жарималар;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулк, маҳаллий ҳокимликлар активлари бўйича давлат унитар корхоналари соф фойдасидан ажратмалар ва дивидендлар;

қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда давлат активларини ижарага бериш ва хусусийлаштиришдан тушадиган даромадлар;

харид қилганлик учун ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказиш вақтида автотранспорт эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган йиғим;

Шу билан бирга, қонунга мувофиқ шаҳар маҳаллий бюджетига ажратма қилинган 5 фоиз миқдордаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда юридик шахслардан олинадиган фойда солиқлари тўлиқ шаҳар бюджетига тақсимланиши маълумот учун қабул қилинсин.

в) Қуйидаги солиқ турлари туманлар бюджетига тўлиқлигича ўтказиб берилади:

жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;

жисмоний шахсларнинг мулкларни ижарага беришидан олинадиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;

электр станцияларидан бошқа тўловчилар томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи ва алкогол маҳсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғидан тушумлар 2019 йил 1 июль ҳолатига кўра Тошкент шаҳар аҳолисини республика аҳолисидаги улушига мувофиқ ўтказиб берилади.

Қонунга асосан Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг харажатлар тизимида қуйидаги ўзгартиришлар киритилди ҳамда молиялаштириш тартиби қуйидагича белгиланди:

 Республика бюджетидан:

умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатлари (тўртинчи гуруҳ харажатлари тегишли туманлар бюджетларидан молиялаштирилади);

кўп хонадонли уй-жой фондига туташ ҳудудларни таъмирлаш харажатлари;

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимига кирувчи иссиқлик таъминоти ташкилотларининг иссиқлик тармоқлари ва қозонхона ускуналарини капитал таъмирлаш харажатлари;

Шаҳар бюджетидан:

иссиқлик энергиясини ишлаб чиқарувчиларга аҳолига берилган иссиқлик таъминоти хизмати учун пасайтирилган тарифларни қўллаш натижасида юзага келадиган зарарларни қоплаш бўйича харажатлар;

умум фойдаланишдаги автомобил йўлларини эксплуатация қилиш харажатлари;

давлат органлари ёки ушбу органлар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида фуқаролар ёки юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш;

тажриба тариқасида Тошкент шаҳридаги умумтаълим, мактабгача таълим ва тиббиёт муассасаларини лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш), капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар;

Туманлар бюджетидан:

фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари орқали тайинланадиган ижтимоий нафақалар;

давлат санитария-эпидемиология назорати туман ва шаҳар марказларини сақлаш харажатлари молиялаштирилади.

2020 йил учун Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети Захира жамғармаси ҳажми 36,015 млрд. сўм миқдорида белгиланади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда туман ҳокимликлари Захира жамғармалари маблағларини шаҳар ҳамда туманлар бюджетларида кўзда тутилмаган, кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши таъминланади.

2020 йил учун Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг йўл қўйиладиган энг кам маблағлар 18.3 млрд. сўм миқдорда ҳамда туманлар бюджетларида йўл қўйиладиган энг кам маблағлар миқдори белгиланади.

Тошкент шаҳар ва туман ҳокимликлари:

тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантиради;

ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида маблағлар тақсимотини, молиявий ҳисоботларни, капитал қўйилмалар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ижросини, ўтказилган танлов (тендер) савдолари ва давлат харидлари ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштиради;

туманлар бюджетларнинг қўшимча даромадларини 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорларда жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиради ва веб-сайтларига уларнинг натижаларини жойлаштиради.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top