Жаҳон | 22:10 / 12.12.2019
4875
1 дақиқада ўқилади

Туркияда 100 дан кўпроқ ўқувчи қиз газдан заҳарланди  

Туркиянинг Усмонжик шаҳридаги Умар Дариндара номидаги лицейнинг қизлар ётоқхонасида газ сизиб чиқиши оқибатида 103 нафар ўқувчи қиз заҳарланди. 

Маҳаллий ҳокимиятнинг маълум қилишича, ўқувчиларнинг газ билан заҳарлангани ҳақида соат 5:40да маълум бўлган.

Қизлардан 5 нафари оғир аҳволда жонлантириш бўлимига жойлаштирилган. Қолган қизлар ҳам шифохонага етказилган ва шифокорлар назоратида қолмоқда.

Ётоқхонада газ сизиб чиқиши сабабини Фавқулодда вазиятлар ва табиий офатлар бўйича агентлик (AFAD) ходимлари аниқлаштиришмоқда.

Маҳаллий губернатор воқеа ҳақида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанни хабардор қилган. Давлат раҳбари қизларга тезроқ соғайиб кетишни тилаб қолган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид