Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ОТБ иштирокида яна бир лойиҳа амалга оширилади
Осиё тараққиёт банки иштирокида «Ўзбекистон Республикасида шаҳарларни ривожлантириш лойиҳаларининг тайёрлигини молиялаштириш» лойиҳаси амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасига кўра, “Ўзбекистон Республикасида шаҳарларни ривожлантириш лойиҳаларини тайёрлигини молиялаштириш” лойиҳасини амалга ошириш учун:
а) 2019 йил 13 ноябрда Ўзбекистон Республикаси ва Осиё Тараққиёт Банки (ОТБ) 15 йиллик қоплаш муддати, шу жумладан беш йиллик имтиёзли давр билан қиймати 15,0 млн. АҚШ доллари бўлган келишув имзоланган;
б) лойиҳанинг умумий қиймати 16,8 млн. АҚШ долларини, шу жумладан:
ОТБ қарзи - 15,0 млн АҚШ доллари;
лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг ҳиссаси 1,8 млн. АҚШ долларига эквиваленти;
в) лойиҳани амалга ошириш муддати 4 йилни (2020 – 2024 йй.) ташкил этади.
Қуйидагилар:
“Ўзбекистон Республикасида шаҳарларни ривожлантириш лойиҳаларини тайёрлигини молиялаштириш” лойиҳасининг асосий кўрсаткичлари;
“Ўзбекистон Республикасида шаҳарларни ривожлантириш лойиҳаларини тайёрлигини молиялаштириш” лойиҳаси бўйича ОТБ қарзини қайтариш ва фоизларни тўлаш прогноз жадвали тасдиқланади.
Белгилаб қўйилишича:
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги “Коммунхизмат” агентлиги ва “Ўзсувтаъминот” очиқ акционерлик жамияти, шунингдек Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги лойиҳанинг ўз вақтида амалга оширилиши, ОТБ қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши учун масъул бўлган ижро этувчи органлар ҳисобланади;
2024 йилдан бошлаб ОТБнинг қарзи ва фоизларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар “Ўзсувтаъминот” ОАЖнинг маблағлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети ва тегишли вилоятларнинг маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ҳисобидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Ўзбекистон Республикаси номидан ЕТТБ қарз маблағларини Ўзбекистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, “Коммунхизмат” агентлиги, “Ўзсувтаъминот” ОАЖ, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ўртасида қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни имзолаш ваколати берилади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ва ОТБ ўртасидаги Қарз битими ва Қайта кредитлаш тўғрисидаги битими бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса беради.
Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, “Коммунхизмат” агентлиги бош директори ҳамда тегишли вилоят ҳокимликларига:
тасдиқланган техник-иқтисодий асослари параметрларига мувофиқ лойиҳани ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлайдиган ташкилий-техник тадбирлар амалга оширилиши;
қайта кредитлаш тўғрисидаги битим шартларига мувофиқ ОТБ қарзини қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш учун зарур бўлган маблағлар “Ўзсувтаъминот” ОАЖ ҳамда тегишли вилоятлар маҳаллий бюджет маблағлар ўз вақтида жамланиб борилишини таъминлаш учун шахсий жавобгарлик юкланади.
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги “Ўзсувтаъминот” ОАЖ сув таъминоти ва канализация хизматлари учун тарифларни операцион харажатлар, капитал харажатлар, зарурий рентабеллик даражаси, шунингдек ОТБ “Ўзсувтаъминот” ОАЖ ҳисобидан тўлаш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олган ҳолда ўз вақтида қайта кўриб чиқилишини таъминлайди.
“Коммунхизмат” агентлиги ҳузуридаги ОТБнинг амалдаги Лойиҳаларни бошқариш гуруҳига лойиҳани мувофиқлаштириш ва бошқариш юкланади.
Мавзуга оид
07:23 / 05.05.2026
Президент Самарқанддаги ОТБ йиғилишида муҳим ташаббусларни илгари сурди
20:31 / 03.05.2026
Осиё тараққиёт банки президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
09:35 / 01.04.2026