19:45 / 13.12.2019
1
38590

Россия меҳнат мигрантлари учун квоталарни кескин қисқартирди

Россия ҳукумати хориждан виза асосида келиб ишлайдиганлар учун 105 мингта таклиф квотасини тасдиқлади. Квота ўтган йилгига нисбатан чорак қисмдан ортиққа қисқарди.  

Фото: Иван Секретарев / AP

2019 йил учун квота 144 583 киши деб белгиланганди, бу 2018 йилдагига нисбатан қарийб 20 фоизга камдир. 2020 йил учун ишлаш рухсатномалари 27 фоизга қисқартирилди.

Қайд этилишича, 2020 йил учун эҳтиёжнинг 96,5 фоизини хорижлик малакали мутахассислар ташкил этади. 

Россия вазирлар маҳкамасининг маълумотига кўра, бу қарор йирик инвестицион лойиҳалар, жумладан, «Восточний» космодроми, «Сила Сибири» газ ўтказиш қувури, Ғарбий Сибирь нефтекимё мажмуаси амалга оширилишига ёрдам беради.  

Хорижликлар Россияда яшаши ва ишлаши учун ҳукумат рухсатномаси талаб қилинади. 2003 йилда ушбу рухсатномани олиш учун виза талаб қилинадиган давлатлар фуқароларига, 2007 йилда эса визасиз давлатлар фуқароларига квоталар жорий этилди. Визасиз давлатлардан (улар орасида Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Озарбойжон) келганлар Россияда ишлаётганларнинг 80 фоизга яқинини ташкил этади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top