Ўзбекистон | 12:40 / 14.12.2019
1749
2 дақиқада ўқилади

«Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги қонуннинг зарурати нимадан иборат?

Сенат ялпи мажлисидаги муҳокамалар давомида “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Қонуннинг амалдаги таҳрири эркин иқтисодий зоналар фаолиятини комплекс тартибга солмаслиги ва такомилига етказилиши зарурлиги қайд этилди. 

Қонуности ҳужжатларнинг кўплиги, тўғридан-тўғри таъсир қиладиган махсус қонун ҳужжати мукаммал эмаслиги ва барча зарур масалалар тартибга солинмаганлиги тафовутлар ва эҳтимолий инвесторларда бу соҳадаги қонун ҳужжатлари барқарорлиги тўғрисида салбий фикр пайдо бўлишига олиб келиши айтилди.

Янги “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги қонун билан нималар белгиланмоқда?

Қонун билан махсус иқтисодий зоналарнинг турлари ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш чоралари, фаолият кўрсатиш муддати узайтириш, чегараларни ўзгартириш ва уни тугатиш, махсус иқтисодий зоналарнинг фаолиятини ташкил этиш, уларни бошқариш, махсус иқтисодий зонанинг иштирокчиси мақомини белгилаш, божхонада тартибга солиш, солиқ солиш ва ердан фойдаланиш режими бўйича асосий тушунчалар ҳамда қоидалар белгиланмоқда. 

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Гулзода Иброҳимова
Тайёрлаган Гулзода Иброҳимова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид