Ўзбекистон | 13:06 / 14.12.2019
1726
3 дақиқада ўқилади

Сенат «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги қонунни маъқуллади

Фото: Shutterstock

Сенатнинг 25-ялпи мажлисида “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонун маъқулланди. 

Ҳозирги кунга қадар мамлакатдаги инвестицион муҳит “Чет эл инвестициялари тўғрисида”, “Инвестиция фаолияти тўғрисида” ва “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги қонунлар ҳамда юздан ортиқ қонуности ҳужжатлари билан тартибга солиб келинган. Соҳанинг ҳар бир йўналиши турли қонунлар билан назорат қилингани инвестиция қонунчилиги самарадорлигини пасайтирган. Янги қонун эса юқорида санаб ўтилган барча ҳужжатларни бирлаштиради.

Маълум қилинишича, ўтган йилда Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки ва Осиё тараққиёт банки ҳамда бошқа халқаро молия институтлари билан ҳамкорликдаги инвестициялар ҳажми 8,5 млрд долларни ташкил этган. Шунингдек, жорий йилнинг ҳозирги даврига қадар 2 млрд 400 млн АҚШ доллари инвестиция ўзлаштирилган бўлиб, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 баробар кўп.

“Якунланаётган “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” давомида вазирлик, идоралар ҳамда хусусий сектор вакиллари томонидан инвестицияларни жалб қилишга оид таҳлиллар ўтказилди. АҚШ, Канада, Россия, Япония ва Жанубий Корея давлатлари, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Жаҳон банки ҳамда Халқаро валюта жамғармаси каби молия институтлари тажрибаси асосида 12та боб ва 69та моддадан иборат мазкур қонун ҳужжати ишлаб чиқилди”, − дея Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Курмановнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Янги қонун маҳаллий ва хорижий инвесторлар учун бир хил ҳуқуқий режимни жорий этиш, инвесторлар учун ҳуқуқий ҳимоя чораларини қўллаш, камситиш (дискриминация)га йўл қўймаслик, инвестиция киритишда турли шакллардан фойдаланишда давлат кафолатларини бериш, монополия вужудга келишининг олдини олиш, коррупция элементларини йўқотиш, маънавий зарарни қоплаш ва компенсация каби нормаларни қамраб олади.

Мавзуга оид

Эълонлар

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Xiaomi жаҳон бозорида фотосурат санъатини янги чўққига олиб чиқувчи Xiaomi 15 сериясини тақдим этмоқда

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти