Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиядаги ўзбекистонликлар сайловда муддатидан аввал овоз беришни бошлашди
Туркияда Ўзбeкистон фуқаролари Олий Мажлис қонунчилик палатаси сайловида муддатидан олдин овоз беришни бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси хабар бермоқда.
Сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон фуқаролари зич яшайдиган Туркиянинг турли ҳудудларида сайёр сайлов жараёни ҳам ташкил этилди. Илк манзил кўп сонли ўзбекистонлик талабалар яшайдиган Карабук шаҳри бўлди. 14 декабрь куни эрталаб соат 8:00 да (Тошкент вақти билан соат 10:00) Карабук университети ижтимоий-маънавий тадбирлар марказида Ўзбекистон мадҳияси янграб, 3-сайлов участкасининг сайёр сайлови очилди.
Сайлов ўтказилган хонада давлат рамзлари ўрнатилган ҳамда яширин овоз бериш учун зарур шароитлар яратилган. Фуқароларимиз депутатликка номзодларнинг таржимаи ҳоллари ҳамда дастурлари билан танишиб, ўзлари маъқул деб топган номзодга овоз бердилар. Сайлов байрамона руҳда ташкил этилиб, сайловчиларга миллий ўзбекча палов тортиқ этилди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарорига кўра, Туркия ҳудудида 2 та – Анқарадаги элчихона ва Истанбулдаги бош консулхонада сайлов участкалари тузилиб, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказувчи 148-Шайхонтохур сайлов округига бириктирилди.

Элчихона маълумотига кўра, бугун Карабук шаҳрида бўлгани каби 15 декабрда Кастамону, 17 декабрда Куня ҳамда 18 декабрда Караман вилоятларида ҳам сайёр сайловлар ўтказилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
18:38 / 17.02.2026
Қирғизистонда Конституциявий суд навбатдаги президентлик сайлови санасига аниқлик киритди
11:58 / 12.02.2026
Зеленский сайловлар ҳақидаги хабарларни инкор қилди
19:02 / 11.02.2026
АҚШ Киевдан баҳорда президентлик сайловлари ва референдум ўтказишни талаб қилмоқда
16:06 / 09.02.2026