22:00 / 14.12.2019
0
4293

Хориждаги Ўзбeкистон фуқаролари муддатидан аввал овоз бeришда иштирок этдилар

13 декабрь куни Орландо шаҳрида (Флорида штати, АҚШ) Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайловида муддатидан олдин овоз бериш ташкиллаштирилди.

22 декабрь – сайлов куни Вашингтон шаҳридаги элчихонага бориш имкониятига эга бўлмаган фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларидан фойдаланишлари учун зарур шароитлар яратиш мақсадида ушбу штатда биринчи марта муддатидан аввал овоз бериш ташкиллаштирилди.

Овоз бериш Орландо шаҳри марказида Марриотт меҳмонхонасида бўлиб ўтди. Махсус хонага рақобатлашаётган сиёсий партияларнинг номзодлари тўғрисида маълумотлар жойлаштирилди.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси тақдим этган маълумотга кўра, муддатидан аввал овоз беришнинг илк кунида 70 дан ортиқ ҳамюртларимиз ўз фуқаролик танловларини намойиш қилдилар.  

Мамлакатимиз парламенти сайлови бўйича муддатидан олдин овоз бериш 15 декабрь куни Жоржия штати Атланта шаҳрида ва Канаданинг Торонто шаҳрида ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарорига мувофиқ, АҚШ ҳудудида 150-Шайхонтоҳур сайлов округига бириктирилган мамлакатимизнинг Вашингтон шаҳридаги элчихонасида 12- ва Нью-Йорк шаҳридаги бош консулхонасида 33-сайлов участкалари ташкил этилган.

Ўзбекистон фуқаролари барча масалалар бўйича қуйидаги алоқа маълумотлари орқали мурожаат қилишлари мумкин:

Ўзбекистоннинг Вашингтон шаҳридаги элчихонаси – Тел: +1-202-887-5300 (ички 1), Тел./Телеграм: +1-202-251-8298, электрон почта: consul.washington@mfa.uz, Телеграм-канал: @ElchixonaUz, веб-сайт: www.uzbekistan.org;

Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги бош консулхонаси – Тел: +1-212-754-7403 // +1-212-754-6178 (ички рақамлар 107 ва 109), Тел: +1-917-539-4664, +1-347-217-4406, электрон почта: info@uzbekconsulny.org, веб-сайт: www.uzbekconsulny.org.

Шунингдек, 14 декабрь куни Стокҳолм шаҳрида Швецияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари муддатидан аввал овоз беришди.

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматининг хабар беришича, Марказий сайлов комиссиясининг қарорига кўра, Германия ҳудудида 8- ва 47-сайлов участкалари тузилиб, улар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказувчи 140-Дархон сайлов округига бириктирилди.

Сайлов участкалари манзиллари:

8-сайлов участкаси – Perleberger Str. 62, 10559 Berlin Ўзбекистон Республикаси элчихонаси биносида. Телефон: +49(0)30-39409830, факс: +49(0)30-39409862, электрон почта: botschaft@uzbekistan.de;

47-сайлов участкаси – Eschenheimer Anlage 1, 60316 Frankfurt am Main Ўзбекистон Республикаси бош консулхонаси биносида. Телефон: +49(0)69915011110, факс: +49(0)699 15011115, электрон почта: gk.usbekistan@gmail.com;

Ўзбекистон фуқаролари қуйидаги шаҳарларда муддатидан олдин овоз беришлари мумкин:

  •  12-19 декабрь кунлари соат 10:00 дан 18:00 гача юқорида кўрсатилган сайлов участкаларида;
  •  15 декабрь куни соат 10:00 дан 18:00 гача Праҳа шаҳрида;
  •  15 декабрь куни соат 15:00 дан 18:00 гача Мюнҳен шаҳрида.

Овоз беришда иштирок этиш учун сайловчи шахсини тасдиқловчи ҳужжатни (паспорт – нобиометрик, биометрик, хорижга чиқиш учун ёки дипломатик, ҳарбий гувоҳнома, Ўзбекистон Республикасига қайтиш гувоҳномаси) тақдим қилиши зарур.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top