Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чемпионлар лигасида 1/8 финалга қуръа ташланди
Бугун, 16 декабрь куни Швейцариянинг Ньон шаҳрида Чемпионлар лигаси 1/8 финалига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.
Қуръа натижаларига кўра «Реал» «Сити»га қарши ўйнайди, «Барселона» яна Италияга сафар қиладиган бўлди.

«Боруссия» (Дортмунд, Германия) – «Пари Сен-Жермен» (Франция)
«Реал» (Испания) – «Манчестер Сити» (Англия)
«Аталанта» (Италия) – «Валенсия» (Испания)
«Атлетико» (Испания) – «Ливерпуль» (Англия)
«Челси» (Англия) – «Бавария» (Германия)
«Лион» (Франция) – «Ювентус» (Италия)
«Тоттенҳэм Ҳотспур» (Англия) – «РБ Лейпциг» (Германия)
«Наполи» (Италия) – «Барселона» (Испания)
1/8 финалда битта гуруҳдан чиққан жамоалар ва битта лигага мансуб бўлган жамоалар ўзаро тўқнаш келмади. Сараланганлар саватчасида бўлган жамоалар 1/8 финалнинг жавоб учрашувларини ўз майдонида ўтказишади.
Чемпионлар лигаси плей-оффида илк марта фақат топ-5 лигалар вакиллари иштирок этишмоқда.
1/8 финалнинг биринчи ўйинлари 18, 19, 25 ва 26 февраль кунлари бўлиб ўтади. Жавоб баҳслари — 10, 11, 17 ва 18 март кунларига белгиланган. Ўйинларнинг бошланиш вақти Тошкент вақти билан соат 01:00. Чорак финал ва ярим финал учун қуръа ташлаш маросими 20 март кунига белгиланган.
Мавзуга оид
20:31 / 16.04.2025
«Бутун дунё ўйин тугади, деб ўйлаганди». «Реал»нинг ЕЧЛ плей-оффларидаги 5 та камбэки
12:16 / 05.03.2025
Мадрид дербисида шедевр голлар, «Арсенал»да рекорд ҳисоб. ЕЧЛда кун ўйинлари
16:33 / 21.02.2025
ЕЧЛ қуръаси: «Ливерпул»га «ПСЖ» рақиб ва Мадрид дербиси
16:14 / 19.09.2024