11:54 / 17.12.2019
0
5704

Ангренда талончилик содир этган шахслар ушланди

Иллюстратив фото

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри Қорабоғ кўчасида яшовчи, 1938 йилда туғилган фуқаро С.С. ИИБга ариза билан мурожаат қилган, деб хабар бермоқда ИИВ ахборот хизмати.

У шу куни соат 03:00ларда уйида ухлаб ётганида шовқиндан уйғониб кетгани ва 3 нафар номаълум шахс ётоқхонасидаги темир сандиқ ичидан 5.000.000 сўм пули ва 20.000 АҚШ долларини олиб воқеа жойидан қочаётганликларини кўрганлигини маълум қилган. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисми (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Кўрилган чоралар натижасида юқоридаги жиноятни Ангрен шаҳар Аппартак кўчасида яшовчи, муқаддам судланган 1983 йилда туғилган фуқаро А.Э., шу кўчада яшовчи 1992 йилда туғилган фуқаро У.М., Қайрағоч кўчасида яшовчи, муқаддам судланган 1977 й.т. фуқаро Т.Р., 14-даҳада яшовчи, муқаддам судланган фуқаро 1998 й.т. О.М. ва Сухрат кўчасида яшовчи, 1990 й.т. И.Ж. содир этганликлари аниқланиб, У.М., И.Ж. ва А.Э. ушланганлар. 

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади маълумотда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top