21:14 / 18.12.2019
0
5749

IT WomenUZ танлови ғолиблари тақдирланди

Фото: Kun.uz

Бугун, 18 декабрь куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида IT WomenUZ танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилган танловда иштирокчилар «Энг яхши мобиль илова», «Энг яхши веб-сайт», «Энг яхши дастурий маҳсулот», «АКТ соҳаси бўйича энг яхши инновацион лойиҳа», «Энг яхши электрон плакат» номинациялари бўйича ўзаро беллашишди. Тадбирда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Тошкент Ахборот технологиялари университети вакиллари ҳам қатнашдилар. Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова сўзга чиқиб танловнинг мақсади хусусида гапирди.

Фото: Kun.uz

«IT WomenUZ» лойиҳасидан мақсад хотин-қизларни АКТ соҳасига жалб қилиш, уларга мобиль илова, веб-сайт, дастурий маҳсулотларни яратиш, компьютер графикаси ва дизайнерлик фаолиятига ҳамда дастурчи бўлишларига кўмаклашиш ва уларнинг бандлигини таъминлашдир. Лойиҳа жорий йилнинг 19 август куни бошланди ва унда 160дан зиёд хотин-қизлар иштирок этишди. Лойиҳанинг биринчи босқичида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида АКТ йўналишида хотин-қизлар малакаси оширилди. Кейинги босқичда хотин-қизлар гуруҳларга бўлиниб, тайинлаган ментор билан биргаликда мобиль илова, веб-сайт яратиш, дастурий мсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланишди. Бугун сўнгги босқичда эса улар турли номинациялар бўйича тақдирланишади», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

ITWomenUz – лойиҳасининг иккинчи босқичи якунида 160 нафар дастурчи хотин-қизлар ўртасида «Энг яхши мобиль илова», «Энг яхши веб-сайт», «Энг яхши дастурий маҳсулот», «Энг яхши электрон плакат» номинациялари бўйича танлов эълон қилинди. Лойиҳа иштирокчилари ўз йўналишлари бўйича жамоаларга бўлиниб мавзулар танлашди. 9та гуруҳ веб-сайт яратиш, 15та гуруҳ мобиль илова яратиш, 4та гуруҳ дастурий маҳсулот яратиш ва 10 нафар хотин-қизлар «XXI – аср аёли» мавзусидаги электрон плакатлар яратиш бўйича танловда иштирок этишди. Экспертлар кенгаши хулосаси билан 5та веб-сайт яратган, 10та мобиль илова яратган, 1та АКТ бўйича инновацион лойиҳа, 1та дастурий маҳсулот ва 2та электрон плакат яратган хотин-қизлар ғолиб деб топилди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top