Ўзбекистон | 09:59 / 19.12.2019
6375
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Япония парламенти қуйи палатасида учрашув ўтказди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Японияга ташрифи учинчи куни ушбу мамлакат парламентининг қуйи палатасида учрашувдан бошланди.

Президент матбуот хизматига кўра, давлат раҳбари Вакиллар палатаси раиси Тадамори Осима билан Ўзбекистон-Япония парламентлараро муносабатларини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.


 
Япония парламентининг Ўзбекистон билан дўстлик лигаси фаол ишлаётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Кунчиқар мамлакатнинг парламентаризм соҳасидаги тажрибасини ўрганиш бўйича қўшма тадбирлар ўтказиш ва ўзаро алмашинувларни кенгайтиришга келишиб олинди.

Учрашув сўнгида Ўзбекистон президенти Япония парламенти қуйи палатаси спикерига юртимизда илк бор ўзбек тилига таржима қилинган ва чоп этилган Япония Конституциясининг биринчи нусхасини совға қилди.

Шавкат Мирзиёев Вакиллар палатаси мажлислари ўтадиган асосий зал билан ҳам танишди.

 

Мавзуга оид