02:46 / 20.12.2019
0
27382

ФХХ биноси олдида отишма уюштирган жиноятчи бартараф этилди

Фото: Reuters

Москва марказида, Федерал хавфсизлик хизмати бош биносида отишма уюштирган эркак бартараф этилди. Унинг шахси ўрнатилмоқда. Бу ҳақда ФХХда маълум қилинди. 

“Коммерсантъ” нашри маълумотларига кўра, ФХХ биносидаги отишма 19 декабрь соат 18лар атрофида юз берган. 

Катта Лубянка кўчасида юз берган воқеа оқибатида ФХХнинг бир ходими ҳалок бўлган, яна икки ходими оғир жароҳат олган.

ФХХда босқинчилар 3 киши бўлгани ҳақида аввал тарқатилган маълумот инкор этилган. Махсус хизматда таъкидланишича, жиноятчи бир ўзи ҳаракат қилган ва бино ичига бостириб кирмаган. Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Отишма юз берган вақтда Россия хавфсизлик идоралари ходими куни муносабати билан концерт ўтаётган бўлган. Унда Россия президент Владимир Путин ҳам иштирок этган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top