Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ва Украина газ транзити бўйича келишувга эришди
Фото: РИА Новости
Россия ва Украина Европа Иттифоқига 2020 йил 1 январдан газ транзити бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Еврокомиссия вице-президенти Марош Шефчович Берлинда ўтган учрашув натижаларига кўра хабар берди.
“Биз умуман олганда келишувга эришдик”, деб айтган Шефчович ва буни “Европа, Россия ва Украина учун яхши янгилик” эканини таъкидлаб ўтган.
Ўз навбатида, Россия энергетика вазири Александр Новак томонлар бўлғуси келишувга баённома лойиҳаси тайёрланганини, бироқ у бўйича мувофиқлашув лозимлигини маълум қилган.
Россия ва Украина ўртасида Берлинда ўтган газ бўйича музокаралар 8 соатга яқин давом этган. Унда Россиядан “Газпром” бошқарув раиси Алексей Миллер ва Россия энергетика вазири Александр Новак, Украинадан энергетика ва атроф-муҳит вазири Алексей Оржель, “Нафтогаз” ижрочи директори Юрий Витренко ва “Украина ГТТ оператори” компанияси раҳбари Сергей Макогон иштирок этган.
Мавзуга оид
15:41 / 02.02.2026
Зеленский: Ҳудудлар масаласида қарор қабул қилиш Путин билан алоқани талаб этади
15:12 / 02.02.2026
АҚШ ва Россия яна ядровий қуролланиш пойгаси ёқасида
14:35 / 02.02.2026
Россиянинг Запорижжя туғуруқхонаси ва туманларига зарбалари: камида 9 киши яраланди
13:34 / 02.02.2026