Ўзбекистон | 22:38 / 20.12.2019
33004
1 дақиқада ўқилади
Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга етиб борди
17-20 декабрь кунлари давлат ташрифи билан Японияда бўлган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига ташриф буюрди.
«Пулково» халқаро аэропортида давлат раҳбарини Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этади. МДҲ давлатлари етакчилари кўп томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашади.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Ҳамдўстликда Ўзбекистон Республикаси раислик қилади.
Мавзуга оид
14:04 / 08.11.2024
МДҲ давлатлари 2030 йилгача ҳарбий ҳамкорлик концепциясини ишлаб чиқади
16:41 / 03.11.2024
Ўзбекистон рус тили бўйича халқаро ташкилот тузиш тўғрисидаги шартномага қўшилди
14:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири МДҲ бош котиби билан учрашди
20:38 / 30.10.2024