Жаҳон | 12:14 / 21.12.2019
11509
1 дақиқада ўқилади

«Роспотребнадзор»: Оренбургга Ўзбекистондан қизамиқ инфекцияси олиб кирилди

Фото: Униан

2019 йил декабрь ойида Россиянинг Оренбург областида Ўзбекистондан инфекция олиб кирилиши натижасида инфекцияга қарши илгари эмланмаган болалар ва катталар орасида қизамиқ касаллиги қайд этилди. Беморларга юқумли касалликлар шифохонасида тегишли ёрдам кўрсатилмоқда, деб хабар берди «Роспотребнадзор» матбуот хизмати.

«Роспотребнадзор»нинг Оренбург области бўйича бошқармаси ҳамда Оренбург областидаги гигиена ва эпидемиология федерал маркази мутахассислари томонидан эпидемиологик текширув ўтказилмоқда ва қизамиқнинг кейинги тарқалишининг олдини олиш учун зарур бўлган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Билдирилишича, қизамиқ билан касалланиш хавфи жуда юқори, вирус ҳаво-нафас органлари орқали ўтиши ва атроф-муҳитда жуда барқарор экани туфайли деярли барча эмланмаган ва касал бўлмаган одамлар бемор билан алоқа қилганда касалланишади.

Қизамиқдан ҳимояланишнинг ягона усули эмлаш экани айтилади. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид