Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистонга бориб-келиш қачон эркинлашади? Вазир ўринбосари изоҳ берди
Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Kun.uz мухбирининг Ўзбекистон фуқаролари қўшни давлатлар, жумладан, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон эмин-эркин бориб келаётгани, бироқ ҳалигача Туркманистонга бориб-келиш муаммолилигича қолаётгани, яқин келажакда муносабатлар яхшиланиши эҳтимоли бор-йўқлиги ҳақидаги саволига жавоб берди.
«Ҳар бир давлатнинг ўзига яраша қонун-қоидалари бор. Уларни ҳурмат қилишимиз керак. Туркманистон билан алоқаларимиз жуда яхши. У – салоҳияти катта давлат. Мана яқинда Туркманистоннинг президенти Ўзбекистонда [бўлиб ўтган] Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари маслаҳатлашувида иштирок этди. Чегара масаласида ҳам биз улар билан ҳозирги кунда мунтазам равишда музокара олиб боряпмиз. Албатта, бу масалалар ҳам келажакда ечимини топади», дея Илҳом Неъматовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Маълумот учун, Туркманистон Ўзбекистон фуқаролари учун виза режимини бекор қилмаган. Туркманистонликлар Ўзбекистонга 3 кунгача визасиз, 3 кундан ортиқ бўлган муддатга эса виза асосида келиб-кетишлари мумкин. Марказий Осиёдаги бошқа қўшни давлатлар билан виза режими аллақачон бекор қилинган.
Аввалроқ Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Туркманистон билан давлат чегараларини белгилаш бўйича олиб борилаётган музокараларга ҳам тўхталиб ўтган ва 2020 йилда чегараларни делимитация ва демаркация қилиш бўйича битимни имзоланишини маълум қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Туркманистон билан – 1831,49 км узунликдаги умумий чегарага эга.
Мавзуга оид
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
20:29 / 02.03.2026