Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чикагодаги отишма оқибатидан ўндан зиёд киши яраланди
АҚШнинг Иллинойс штати Чикаго шаҳридаги уйлардан бирида юз берган отишмаларда камида 13 киши яраланган, деб хабар қилмоқда ABC7 телеканали маҳаллий полиция маълумотларига таянган ҳолда.
Полиция маълумотларига кўра, отишма турар жойлардан бирида тунги базм чоғида рўй берган бўлиши мумкин. Отишма чоғида 13 киши яраланган ва уларнинг барчаси маҳаллий касалхоналарга етказилган. Улардан бири 16 ёшдаги бола эканлиги маълум қилинмоқда. Яраланганлардан икки нафарининг аҳволи оғир.
Воқеа юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:44 / 03.12.2025
Оқ уй яқинидаги отишмада айбланаётган афғонистонлик айбини тан олмади
16:14 / 27.11.2025
“Ёвузлик ва террор учун энг катта нархни тўлаттирамиз” – Вашингтондаги отишмадан кейин нималар маълум?
08:30 / 27.11.2025
Оқ уй яқинида отишма: афғонистонлик муҳожир миллий гвардиячиларни ўққа тутди
11:50 / 10.10.2025