Ҳафтар кучлари турклар бошқарувидаги кемани қўлга олди
Маршал Ҳалифа Ҳафтар бошчилигидаги Ливия миллий армияси экипажи Туркия фуқароларидан ташкил топган фуқаролик кемасини қўлга олди. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди.
Ливия ҳарбий-денгиз кучлари катери кемани Ливия сув ҳудудларида ушлаб, уни Рас ал-Ҳилол портига текширув учун олиб борган. Кема қандай юк олиб кетаётгани ҳақида маълум қилинмаган.
Кузатувчиларнинг таъкидлашича, кеманинг ушланиши Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Ливия миллий келишуви ҳукуматини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини айтгандан кейин юз берган.
Аввалроқ Туркия парламенти миллий келишув ҳукумати билан мудофаа ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик ҳақидаги келишувни маъқуллади.
Айни вақтда Ҳафтар кучлари Фаёз Саррож бошчилигидаги ҳукуматни ҳокимиятдан четлатиш учун пойтахт Триполига юриш қилмоқда.
Мавзуга оид
12:33 / 06.11.2024
БМТ: Йил бошидан бери Ливияда миналар портлаши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди
13:55 / 21.07.2024
Ливия инқирози: Қаззофийнинг сиёсати, ағдарилиши ва ундан кейинги бўлиниш
11:40 / 18.06.2024
Ливиянинг 42 йиллик диктатори. Муаммар Қаззофий нима учун ўлдирилганди?
08:50 / 06.11.2023