Жаҳон | 15:22 / 22.12.2019
5769
1 дақиқада ўқилади

Кубада 40 йил ичида илк бор бош вазир тайинланди

Куба парламенти Мануэл Марреро Крусни Куба бош вазири лавозимига тайинлади. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар берди. 

56 ёшли Крус 16 йил давомида туризм вазирлигига раҳбарлик қилган. Бу вақт ичида Кубада кўплаб меҳмонхоналар қурилган, сайёҳлар оқими бир неча карра кўпайган.  

1959-1976 йилларда Куба бош вазири Фидель Кастро бўлган. 1976 йилда янги конституция қабул қилинган ва бунинг натижасида бош вазир лавозими тугатилиб, Кастро вазирлар кенгаши ва давлат кенгаши раиси бўлган.

2019 йил февралда Кубада ўтказилган референдум натижасида янги конституция қабул қилиниб, президент ва бош вазир лавозимлари киритилган. 

Октябрда Куба миллий ассамблеяси президент лавозимига Мигел Диас-Канел Бермудесни сайлаган. У мамлакатга 2023 йилгача раҳбарлик қилади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид