Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Қозоғистон йили ёпилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
21 декабрда Тошкентдаги “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида Қозоғистон маданият ва спорт вазири Актоти Раимкулова, Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев иштирокида Ўзбекистонда Қозоғистон йилининг ёпилишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Шу муносабат билан Қозоғистон маданият ва спорт вазирлиги Қозоғистон санъат вакиллари иштирокида концерт ва А.Кастеев номидаги давлат санъат музейининг кўчма кўргазмасини ташкиллаштирди.

Концертда Қозоғистон халқ артисти Роза Римбаева, Қозоғистонда хизмат кўрсатган арбоблар Азамат Жилтиргозов, Медет Чотабаев, Ардак Балажанова, Ботиржон Миктибаев, Алишер Каримов, Қозоғистон давлат академик оркестри, “Салтанат” давлат рақс ансамбли ва халқаро ҳамда республика танловлари совриндорлари иштирок этишган.

Жорий йил 15 апрелда Тошкентда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев иштирокида Ўзбекистонда Қозоғистон йилининг очилиши тантанали маросими бўлиб ўтганди.
Йил давомида Ўзбекистонда Қозоғистон маданият йили доирасида турли анжмуналар, форумлар, кўргазмалар ҳамда кўплаб маданий, спорт ва туристик тадбирлар бўлиб ўтди.