11:22 / 23.12.2019
0
8226

Бухорода юз берган ёнғин оқибатида 5 ёшли қиз ҳалок бўлди

Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати

2019 йилнинг 23 декабрь куни соат 00:48да Бухоро шаҳрининг Махтумқули кўчасида жойлашган 9-уйда ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув қисмига хабар келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълумотида айтилишича, воқеа жойига 2та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар чақирилган манзилга 9 дақиқада (энг яқин ёнғин-қутқарув қисмигача масофа 8 км) етиб борган. 

Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 01:05да қуршаб олинган ва соат 02:15да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин оқибатида яшаш уйининг 45 кв. метр майдонда томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Сақлаб қолинган майдони 150 кв. метр.

Ёнғинни ўчириш вақтида уй эгасининг 2014 йилда туғилган қиз набирасининг куйган ҳолдаги жасади топилган. Ёнғинни келиб чиқиш сабаби иситиш қозони дудбуронининг нотўғри ўрнатилиши, деб тахмин қилинмоқда. 

Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top