16:30 / 23.12.2019
0
52064

Тошкентдаги сайлов участкаларидан бирида сайлов қутиси синдириб ташланди

22 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги 314-сайлов участкасига овоз бериш учун келган шахс сайлов қутисининг ойнаванд қобиғини тош билан уриб синдирган. Бу ҳақда Kun.uz’га сайлов участкаси раиси Ғанишер Қодиров маълум қилди.

Сайлов қутисига зарар етказган шахс ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан олиб кетилган,  суриштирув давомида унинг руҳий носоғлом экани, муқаддам Афғон урушида қатнашиб, контузия олгани аниқланган.

14-Пахта сайлов округи мутасаддиларининг таъкидлашича, сайлов қутисининг ойнаси синдирилгани бўйича белгиланган тартибда далолатнома тузилиб, қутининг синган қисмига мазкур ҳужжат ёпиштириб қўйилган ва овоз бериш жараёни давом эттирилган. 

14-Пахта сайлов округи раиси Дилдора Якубованинг айтишича, рўй берган ҳодисага оид барча ҳужжат ва маълумотлар прокуратура органларига тақдим этилган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top