Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия 2027 йилгача 6та сув ости кемасини қуради
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Туркия шимоли-ғарбидаги Галжук ҳарбий кемасозлик верфида биринчи турк сув ости кемаси Piri Reis’ни сувга тушириш маросимида қатнашиб, Туркия 2027 йилгача олтита сув ости кемасини сувга туширмоқчи эканлигини маълум қилди.
“2022 йилдан бошлаб Туркия ҳарбий-денгиз кучларига ҳар йили биттадан сув ости кемаси топширилади. Ҳаммаси бўлиб олтита сув ости кемаси қурилади. Уларнинг охиргиси 2027 йилдан кечикмай Туркия ҳарбий-денгиз кучлари қўмондонлигига топширилиши режалаштирилган”, деб айтган Эрдўған.
Anadolu агентлигининг хабар беришича, Piri Reis кемасининг массаси 1850 тоннани, узунлиги 68,3 метрни, эни 6,3 метрни ташкил қилади. Кема жамоаси 40 кишидан иборат.
Иккинчи сув ости кемаси – Hızır Reis техник жиҳозланиш босқичида бўлиб, тахминан 2022 йилда сувга туширилади.
Ушбу сув ости кемалари замонавий торпедо мажмуалари билан қуролланган бўлиб, улар душманнинг қуруқликдаги қўзғалмас объектларини йўқ қилиши, мина тўсиқлар қўйиши ва ракета зарбалари бериши мумкин.
Мавзуга оид
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
16:20 / 26.05.2026