22:20 / 24.12.2019
0
6463

Ироқ ҳукумати намойишчилар талабини бажаришга рози бўлди

Ироқ парламенти намойишчилар талабини бажаришга рози бўлди ва сайловлар тўғрисидаги янги қонунни қабул қилди. Бу ҳақда Al Hadath телеканали хабар берди.

Янги қонунга кўра, эндиликда депутатлар фақатгина партиявий рўйхатдагилардан сайланмайди. Бундан ташқари, ҳукуматнинг ҳар бир аъзоси маълум бир сайлов округини ифода этади.  

Мазкур қонуннинг қабул қилиниши Ироқдаги намойишчиларнинг асосий талаби бўлиб келаётганди. 

Мамлакатда норозилик намойишлари октябрдан буён давом этмоқда. Намойишчилар парламентнинг тарқатиб юборилишини ва янги сайловлар ўтказилишини талаб қилмоқда. Аммо қонун чиқарувчилар янги қонун қабул қилингунига қадар парламент тарқатиб юборилишини рад этди.

Аввалроқ мамлакат бош вазири Абдул Маҳди олий маълумотга эга бўлган барчани иш билан таъминлашга ваъда берганди. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top