08:23 / 25.12.2019
0
18075

Биржа: 8 килограммдан ортиқ олтин сотилди

Фото: REUTERS

2019 йил 16 – 20 декабрь кунлари "ЎзРТХБ" АЖда ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра биржа бозорининг бир қатор товар сегментларида нархлар динамикаси турли йўналишлар бўйича шаклланди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида 4079,8 тонна АИ-91 русумли бензин биржа савдоларига қўйилди ва шундан 3404,6 тоннаси сотилди. Сўнгги савдо ҳафтасида АИ-91 русумли бензини бўйича шаклланган биржа котировкаси аввалги ҳафтага нисбатан 0,5 фоизга пасайиб, бир тоннаси учун 6241,7 минг сўмни ташкил этди.

Ўтган ҳафтада суюлтирилган газ ишлаб чиқарувчилари биржа савдолари орқали 12,7 млрд сўмлик 4740,0 тонна суюлтирилган газ сотишди. Газнинг биржада шаклланган нархи олдинги ҳафтага нисбатан 1,6% га пасайиб, бир тонна учун 2688,0 минг сўмни ташкил этди.

Қимматбаҳо металлар бозорида нархлар ўсиб бормоқда. Савдо якунларига кўра ЎзРТХБ да қарийб 3,8 млрд сўмлик 8 килограммдан ортиқ Au-1 маркали олтин сотилган. Биржа савдоларида сотувчи сифатида “Олмалиқ КМК” АЖ иштирок этди. Биржа котировкаси сўнгги савдо якунларига нисбатан 1 фоизга кўпайиб, 1 гр олтин учун 453,1 минг сўмни ташкил қилган.

Пахта толаси бозорида юқори даражадаги талаб сақланмоқда. Ўтган ҳафта 1 нав 4 тип (олий 2019)даги пахта толаси бўйича нархлар 4,9 фоизга ўсиб, бир тонна учун 14,6 млн сўмни ташкил этди. Пахта толасини бошқа навларининг нархлари ўртача 10,9 млн сўмдан 14,5 млн сўмгача бўлди.

1-навли буғдой унининг биржа бозорида мувозанат ҳолат қайд этилмоқда. Сўнгги савдо ҳафтасида 30,6 минг тонна 1-навли ун биржа савдоларига қўйилди ва шундан қарийб 68 млн сўмлик 29,3 минг тоннаси сотилган. 1-навли ун бўйича шаклланган биржа котировкаси аввалги ҳафтага нисбатан деярли ўзгармади ва бир тоннаси учун 2217,2 минг сўмни ташкил этди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top