Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқ президенти истеъфога чиқди
Фото: AP/Khalid Mohammed
Ироқ президенти Барҳам Солиҳ истеъфога чиқиш тўғрисида парламентга сўров жўнатди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар берди.
У ўз қарорини ҳозирги сиёсий вазиятда ўз мажбуриятларини бажара олмаслиги билан изоҳлади.
"Президентлик лавозими халқ иродасига жавоб бериши лозим. Ҳозирги шароитда миллий масъулиятим менинг истеъфога чиқишим кераклигини кўзда тутади. Сизлар кўрсатган номзодни қўллаб-қувватламайман ва истеъфога чиқишни маъқул кўраман", - деди у парламент спикерига.
24 декабрь куни узоқ мунозаралардан кейин "Ал-Бино" альянси бош вазирлик лавозимига Басра вилояти губернатори, 52 ёшли ал-Иданий номзодини илгари сурганди.
Бунга қадар мамлакатдаги намойишчилар вазирлар маҳкамасига ҳеч қайси партияга мансуб бўлмаган ва 2003 йилдан буён ҳеч қандай масъул лавозимда иш олиб бормаган сиёсатчи раҳбар бўлиши кераклигини талаб қилганди.
Шу сабабли Барҳам Солиҳ амалдаги таълим вазири Қусай ас-Суҳайлнинг бош вазирликка кўрсатилган номзодини рад этганди.
Ироқдаги норозилик намойишчилари ал-Иданийнинг номзодига кескин қарши чиқишмоқда. Улар аввалроқ ас-Суҳайл номзодига ҳам қарши чиқишганди.
Мавзуга оид
21:48 / 28.01.2026
Равшан Маматов Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги директори лавозимидан озод этилди
15:09 / 27.01.2026
Давлат активларини бошқариш агентлиги раҳбари ишдан олинди
18:39 / 19.01.2026
АҚШ Ироқдан қўшинларини олиб чиқиш жараёнини якунлади
15:59 / 16.01.2026