Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош прокурор Қашқадарё вилоятида сайёр қабул ўтказди
26 декабрь куни Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев Қашқадарё вилоятида сайёр қабул ўтказди. Унда 39 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиниб, уларнинг мурожаатлари олинди.
Шунингдек, бош прокурор Қарши шаҳридаги “Ногиронлиги бўлган болалар учун Мурувват интернат уйи”га ташриф буюриб, янги йил байрами муносабати билан 30 дан ортиқ Мурувват уйи тарбияланувчиларига совғалар топширди.


Бош прокурор Қарши туманидаги ижтимоий-иқтисодий соҳада амалга оширилаётган ишлар аҳволи, аҳолининг турмуш тарзи билан ҳам танишди. Тумандаги “Мирмирон” МФЙ аҳолиси билан учрашди, ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи кам таъминланган оила хонадонига ташриф буюриб, уларнинг турмуш тарзи ва оилавий аҳволидан хабар олди.

Мазкур хонадондаги 3 сотих фойдаланилмаётган ер майдонида қўшимча даромад олиш учун иссиқхона ташкиллаштириш юзасидан туман прокурори ва ҳокимига кўрсатма берилиб, шу куннинг ўзида иссиқхонанинг қурилиш ишлари бошланди.

Бош прокурорнинг ташрифи доирасида ушбу маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 1,2 км. масофадаги тупроқ йўлга шағал ётқизилиб, кўча бўйлаб симёғочлар ўрнатилди.
Фуқаролар томонидан қабулда билдирилган мурожаатлар назоратга олиниб, қонуний ҳал этилиши таъминланади.
Мавзуга оид
20:29 / 16.10.2025
Путин Ўзбекистон бош прокурорини «Дўстлик» ордени билан тақдирлади
17:24 / 06.09.2025
Ўтган йили 900 мингга яқин иш ўрни ҳисоботларга қўшиб ёзилган — Бош прокурор
15:24 / 27.08.2025
Бош прокурор, ички ишлар вазири ва мудофаа вазирининг унвонлари оширилди
16:40 / 14.01.2025