Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида янги чегара пункти очилади
Тожикистон томонининг илтимосига кўра расмий Тошкент Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида яна бир чегара пункти очиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов «РИА Новости»га берган интервьюсида хабар қилди.
«Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида уч йил олдин ҳамма нарса ёпиқ эди. Келишув туфайли биз 16та ўтказиш пунктини очдик - уларнинг иккита ёки учтаси илгари ҳам ишлаган, лекин транспорт воситалари ва одамларнинг ўтиши нисбатан чекланган бўлган. Ҳозирда ўн олтита пунктнинг барчаси кеча-ю кундуз ишлаяпти. Ўн еттинчиси яқинда очилди. Тожикистон томонининг илтимосига кўра ҳозир ўн саккизинчи чегара пунктини очиш масаласи устида ишламоқдамиз», - деди Илҳом Неъматов.
Дипломатнинг аниқлик киритишича, янги чегара ўтиш жойи Жиззах вилоятининг Баландчақир аҳоли пунктида жойлашади.
Мавзуга оид
18:14 / 28.05.2026
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегара тўғрисидаги битим ратификация қилинди
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
20:50 / 17.04.2026
Россия чегарачилари телефон, ноутбук ва бошқа гаджетларни текшириш ҳуқуқига эга бўлди
12:53 / 17.02.2026