Жамият | 11:19 / 27.12.2019
4326
3 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрининг баъзи ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Тошкент шаҳрининг баъзи ҳудудларида таъмирлаш ишлари сабабли газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.

2019 йил 27 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани, «Қўрғонча» ва «Оқсой» кўчаларидан ўтган ўрта босимли қувурдан газ сизиб чиқиш авария ҳолати аниқланганлиги ва таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилиши сабабли, «Тинчлик», «Якубов», «Шомаҳмудов», «4-тор К.Шарқ», «2-берк О.Шарафуддинов», «4-тор Аҳил», «Шерозий», «7-9-тор Қўрғонча», «Оқсой» (2 та қўп қаватли, 40-мактаб ва фабрика яқинидаги уйлар) ва «Уч қудуқ» кўчаларидаги жами 3800 та аҳоли хонадонлари ҳамда «УДК», «Тинчлик» дўкони, новвойхоналар (10 та), сомсахоналар (10 та), 92 ва 40-сон мактаблар, “Кўкча” масжиди каби улгуржи истеъмолчилари соат 11:00 дан 15:00 га қадар табиий газ таъминотидан вақтинча узилади.

Шунингдек, 2019 йил 28 декабрь куни Учтепа тумани, 23 Чилонзор даҳаси «Хирмонтепа» кўчаси марказидан ўтган ўрта босимли ер усти газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, Чилонзор 21 ва 22 даҳалари, «Фарҳод», «Фозилтепа» кўчалари ва «Вилла» даҳасидаги аҳоли хонадонлари, Чилонзор 21 ва 22 даҳаларидаги хусусий корхоналар, 238-сон мактаб, бассейн қозонхонаси, Чилонзор 22 даҳасидаги «Дока хлеб», Чилонзор 21 даҳасидаги туман прокуратураси, «Фозилтепа» кўчасидаги ЁХХ ва мазкур ҳудуддаги 10 та улгуржи истеъмолчилари, «Катта Хирмонтепа» ва «Фарҳод» кўчаларидаги жами 17 та улгуржи истеъмолчилари, соат 11:00 дан 16:00 га қадар табиий газ таъминотидан вақтинча узилади. 

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўраган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид