Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония Уммон кўрфазига мудофаа кучларини жўнатади - ОАВ
Япония ҳукумати 27 декабрдаги мажлисда Уммон кўрфази ва Арабистон денгизининг шимолий қисмига патруллаш ва маълумот йиғиш учун мудофаа кучларини жўнатиш қарорини қабул қилди. Бу ҳақда “Киодо” ахборот агентлиги хабар берди.
Япония Эрон билан дўстона муносабатларда бўлгани сабабли Уммон кўрфази, Арабистон денгизининг шимолий қисми ва Боб-ал-Мондаб бўғози билан чегараланадиган ҳудудга битта эсминец жўнатади. Бир йилга мўлжалланган амалиётга ҳозирда Сомалида қўлланаётган Lockheed P-3 Orion соҳилбўйи патрул самолёти ҳам жалб қилинади.
Амалиётда ҳаммаси бўлиб Япония мудофаа кучларининг 260 ҳарбийси иштирок этади. Улар 4 ҳафталик тайёргарликдан ўтиб, сўнгра февралдан буйруқни бажаришга киришишлари мумкин бўлади. Уларга япон кемаларини ҳимоя қилиш учун кутилмаган вазиятда қурол қўллашга ҳам рухсат берилган.
Таъкидланишича, патруллаш ҳудуди Ҳурмўз бўғози ва Форс кўрфазини ўз ичига олмайди. Япония бундай чекловни мудофаа кучларининг ҳудудга жўнатилиши Эрон билан тарихий дўстона муносабатларга путур етказмаслиги учун қабул қилган.
Шунингдек, Япониянинг 2020 йилги бюджетига Уммон кўрфазини патруллаш учун 4,7 млрд иен (43 млн доллар) ажратиш банди киритилган.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
08:33 / 04.06.2026