Спорт | 21:06 / 29.12.2019
10771
2 дақиқада ўқилади

АПЛ. «Челси» 4 дақиқа ичида «Арсенал»дан ғалабани тортиб олди

Англия Премьер-лигаси 20-тури доирасидаги марказий ўйинда «Арсенал» ўз майдонида «Челси»га мағлуб бўлди.

Ўйиндаги ҳисобни 13-дақиқада Обамеянг очганди. Аммо, 83-дақиқада мезбонлар дарвозабони Ленонинг қўпол хатосидан кейин Жоржиньо ҳисобни тенглаштирган бўлса, 87-дақиқада Абраҳам гол уриб, ғалабани илиб кетди – 1:2.

«Лондон дербиси»даги «Челси»нинг ғалабасидан кейин Лэмпард шогирдлари 20-турдан кейин 35 очко билан 4-ўринда қолган бўлишса, Артета бошчилигидаги «Арсенал» 12-ўринга тушиб қолди.

АПЛ. 20-тур. 29 декабрь (якшанба)

Арсенал – Челси 1:2
Голлар:
 1:0 – 13 Обамеянг, 1:1 – 83 Жоржиньо, 1:2 – 87 Абрахам.
Арсенал – Лено, Мэйтленд-Найлз, Чемберс (Мустафи, 23), Давид Луиз, Ўзил (Уиллок, 76), Гендузи, Торрейра, Нелсон (Пепе, 86), Ляказетт, Обамеянг, Сака.
Челси – Аррисабалага, Аспиликуэта, Зума, Томори (Лэмпти, 59), Эмерсон (Жоржиньо, 34), Маунт, Ковачич (Хадсон-Одои, 70), Виллиан, Канте, Рюдигер, Абрахам.
Огоҳлантиришлар: Гендузи (10), Маунт (30), Канте (30), Рюдигер (34), Давид Луиз (47), Жоржиньо (55), Торрейра (73), Ляказетт (77), Мэйтленд-Найлз (90).

Мавзуга оид