23:53 / 29.12.2019
0
11320

Globe Soccer Awards-2019. Роналду – йилнинг энг яхши футболчиси

Дубайда Globe Soccer Awards-2019 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Йилнинг энг яхши футболчиси деб «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду эътироф этилди. 

Шунингдек, даъвогарлар қаторида Лионель Месси («Барселона»), Виржил ван Дейк («Ливерпуль») ва Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») ҳам бор эди.

Маълумот учун, Globe Soccer Awards Европа клублар ассоциацияси ва Европа футбол агентлари ассоциацияси томонидан ташкил этилган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top