19:48 / 29.12.2019
0
6391

Ҳоланд «Боруссия» Дортмундга ўтди

«Зальцбург» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд Дортмунднинг «Боруссия» клубига ўтди. Бу ҳақда клуб расмий твиттери маълум қилди.

Битим 2024 йилгача мўлжалланган.

Аввалроқ «Ювентус» Ҳоландга 30 млн евро таклиф этгани, клублар ўртасидаги музокаралар якуний босқичга киргани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Шунингдек, Ҳоландга «МЮ» ва «Лейпциг» ҳам даъвогар эди.

Маълумот учун, ҳужумчи бу мавсумда 22та ўйинда 28та гол уришга эришди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top