13:19 / 29.12.2019
0
6719

Ўзбекистонда ФҲДЁ шаклларини тўлдириш қоидаларига ўзгартириш киритилди

«Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, 2020 йил 1 январдан туғилганлик, никоҳ тузилганлиги ва никоҳдан ажралганлик, ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувлари 12 катакли махсус код билан рақамланади.

Бунда:

  • 1-рақам далолатнома ёзуви тури;
  • 2–5-рақамлар ФҲДЁ органи коди;
  • 6-7-рақамлар далолатнома ёзуви қайд этилган йил;
  • 8–12-рақамлар далолатнома ёзувининг тартиб рақамини билдиради.

12 катакли махсус код билан рақамланиш «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали маълумот алмашинувини осонлаштиради.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top